Telegram Group Search
Channel created
👍
Forwarded from Китоб – зиё
Биродарим! Мадрасанинг файз-футуҳи ичида, масжиднинг ёнида, баракотли устозларинг орасида, илм файзи устингдан ёғилиб турган, толиби илм бўлганинг учун фаришталар оёғинг остига қанотини тўшаб, денгиздаги балиқлар ҳам ҳаққингга истиғфор айтиб турган пайтда сенга амал тавфиқи берилмаса, бу файзли манзилдан чиқиб, дунё зулматларига кирганингда сенга амал тавфиқи қаердан келиши мумкин? Шундай экан, толиби илм дўстим, илмни ўқиган заҳотинг унга амал қилишни бошлагин!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ

@kitaabun_uz
Forwarded from Китоб – зиё
Муҳими қучоғингда Қуръон бўлиши эмас, балки ахлоқингда оят бўлмоғидир.

© Мубашшир Аҳмад

@kitaabun_uz
Rapqon Firdavs Masjidi pinned «https://www.tg-me.com/firdavs_rapqon_masjidi»
Forwarded from Китоб – зиё
Китоб кундошдан-да хатарли бўлган:)

Сибавайҳнинг хотини бир куни эрининг китобларини ёқиб юборади. Чунки олим китоб ёзиш билан машғул бўлгани сабабли аёлига кўп вақт ажрата олмаган. Ҳолатдан хабар топган Сибайҳ ҳушидан кетиб қолади ва кейин ўзига келгач, хотинини талоқ қилиб юборади.

•••

Лайс ибн Музаффар машҳур олим Фароҳидийнинг “Ал-Айн" китобини ёд олишга киришиб, хотинига вақт ажрата олмайди. Шунинг учун хотини китобга ҳасад қилиб, уларни ёқиб юборади.

•••

Амир Маҳмуд Давла ал-Омирийнинг
кўплаб китоблари бор эди, у вафот этганида хотини унинг китоблар билан машғул бўлгани учун унинг китобларини уйнинг ўртасида жойлашган сув ҳавзасига ташлаб юборади.

•••

Иброҳим Аёший ўзининг “Ҳужурот ан-Нисо” (Аёллар хоналари) деган китобини ёзиш учун йигирма йил вақт сарфлайди. Бу эса унинг хотинини ғазабига сабаб бўлди. Чунки у китоб ёзиш билан жуда банд бўлган. Кейин хотини рашк қилиб шунча муддатда ёзилган китобни ёқиб юборади. Буни билган Иброҳим Аёший эса фалаж бўлиб қолди.

•••

Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийга бир куни хотини деди: “Аллоҳга қасамки, бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам қаттиқроқдир!!”.

@kitaabun_uz
2024/05/28 12:36:52
Back to Top
HTML Embed Code: